2019 йил 2 июнь куни кеч соат 22:00 дан 01:10 гача Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Конибодом тумани ва у билан чегарадош Бешариқ тумани (Фарғона вилояти) Ворух-Дашт қишлоғининг юқори қисмида кучли ёмғир бошланди, деб хабар қилади «Халқ сўзи».
Кучли ёмғир ёғиши оқибатида адирликлардан оқиб тушган жала ёмғир сувлари Бешариқ тумани Янги Рапқон ва Ворух-Дашт маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли томорқа ва қўшимча биноларига қисман талафот етказган.
2 та хўжалик турар жой биноси шикастланган ва шу хўжаликларда истиқомат қилувчи оилалар хавфсиз жойларга зудлик билан кўчириб ўтказилган.
Бугун, 3 июль кечаси соат 02:00 да табиий офат жойига вилоят ҳокими Ш.Ғаниев, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов, вилоят Миллий гвардия бошлиғи Х.Шералиев ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи И.Қўчқоровлар етиб келиб вазиятни жиддий ўрганган.
Мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан штаб ташкил этилди ва зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли ўртасида жароҳатланганлар ва шикастланганлар йўқ.
Изоҳ (0)