«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Тоттенҳэм»га қарши ўйиннинг (2:0) энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди, дея хабар берилди УЕФАнинг расмий сайтида.
Лауреатни аниқлашда Дэвид Моес, Гарет Саутгейт ва Роберто Мартинес каби мураббийларлардан ташил топган УЕФА техник кузатувчилари иштирок этди.
«Ван Дейк майдонда ҳақиқий етакчи сифатида тўп сурди ва «Ливерпуль»нинг энг яхши ҳимоячиси бўлди. У керакли вазиятларда тўпни назорат қила олди ва ўйин якунига қадар совуққонлик билан ҳаракат қилди», — дейди техник кузатувчилар бошлиғи Томас Шааф.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)