«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер «Тоттенҳэм»га қарши кечган Европа Чемпионлар Лигасининг финал ўйинида 8 марта аниқ зарбани қайтарди (2:0).
Squawka’нинг хабар беришича, бразилиялик мусобақа финалида «Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сарнинг 2011 йилда қайд этган рекордини такрорлади.
Ўшанда нидерландиялик дарвозабон «Барселона» билан кечган финал баҳсида 8 та аниқ зарбани қайтарган, бироқ ўз дарвозасидан 3 та тўп ўтказиб юборганди (1:3).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)