Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқароларни кейинчалик Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш учун корейс тили бўйича тест синовидан ўтказиш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида очиқ тақдимот ўтказди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Мазкур ўзгаришлар коррупция ва монополияга йўл қўймаслик, шаффофлик ва жамоат назорати каби уч муҳим тамойилга асосланган.

Нималар ўзгарди?

Биринчи, EPS-TOPIC’ка кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тестларни ўтказиш ҳуқуқи барча тадбиркорлик субъектларига берилди. Мазкур фаолият билан шуғулланиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Билимни баҳолаш маркази сифатида аккредитациядан ўтиш зарур. Ҳозирги кунда Андижон ва Самарқанддан иккита ташкилот аккредитациядан ўтди. Билимни баҳолаш марказлари рўйхати мана бу манзил бўйича жойлаштирилган.

Иккинчи, EPS-TOPIC’ка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижалари 2019 йил 1 июндан бошлаб, динамик рейтинг кўринишида очиқ ҳолда test.mehnat.uz сайтига жойлаштириб борилади. Рейтингдаги ўринлар тўпланган баллардан келиб чиқиб шаклланади.

Учинчи, EPS-TOPIC’ка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовларида фойдаланиладиган саволлар очиқ ҳолда ушбу манзил бўйича жойлаштирилган.

Тўртинчи, EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Корея Республикасида ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин.

Мазкур ўзгаришлар тест ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини Кореяда ишга жойлаштириш, шунингдек, саралашда ҳамма учун бирдек шароит яратиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж