«Ливерпуль»нинг Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Тоттенҳэм» устидан қозонган ғалабаси туфайли «Рома» 5 миллион евро ишлаб олди (2:0).
Таъкидланишича, «Рома» собиқ ўйинчилари, ҳозирда «Ливерпуль»да тўп сураётган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ҳамда дарвозабон Алиссон Беккер трансферлари учун бонус сифатида 5 миллион еврога эга бўлди.
2017 йилнинг ёзида мисрлик футболчи «Энфилд»га «Рома»дан 42 миллион евро эвазига кўчиб ўтди, бир йил ўтиб эса «қизиллар» бразилиялик дарвозабонни римликлардан 62,5 миллионга сотиб олишга эришди.
Иккала футболчи билан ҳам тузилган шартнома бандида қўшимча бонуслар кўрсатилган. Жумладан, «Ливерпуль» «Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритган тақдирда Италия клуби қўшимча бонусларга эга бўларди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)