Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаши кутилаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги муддати ва манзили маълум бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълумотларга кўра, Бектемир жорий йилнинг 13 июнь куни профессионал боксдаги илк жангини ўтказади. Жанг АҚШнинг Калифорния штатидаги Коста Меса шаҳрида жойлашган Тҳе Ҳангар кўргазмалар залида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир апрель ойидан буён Америкада «Мир бокса» промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Аммо унинг дебют жанги «Мир бокса« промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)