Термиз ҳарбий прокуратураси ҳаракати билан ҳарбий шаҳарчада яшовчи ҳарбийлар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини 50 фоиз тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Термиз ҳарбий прокуратураси «Дарё»га хабар берди.
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан назорат ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилувчи ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий иқтисодий жиҳатдан муҳофаза қилиш, уларга лозим даражадаги хизмат ва яшаш шароитлари яратиш юзасидан ҳарбий қисмлар қўмондонликлари билан ҳамкорликда тегишли чора тадбирлар кўрилиб келинмоқда.
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Жарқўрғон тумани Какайти қўрғонидаги 1-К ёпиқ шаҳарчасида, Сариосиё туманида жойлашган 17,18-сонли ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда яшовчи ҳарбий хизматчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни тўлаши аҳволи ўрганилганида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сонли Қарорининг 2-иловасида электр плиталари ўрнатилган кўп қавватли уй-жойларда яшовчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилиши белгиланган бўлсада, бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 10 август куни 955-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисида»ги Низомнинг 1-бўлими 8-боб 8.4-бандида ошхона электр плиталари ўрнатилган уй-жойларда аҳоли томонидан сарфланадиган электр энергияси ҳақи мазкур гуруҳ амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланиши лозимлиги кўрсатилган бўлсада, Какайти қўрғонидаги 1-К ҳарбий шаҳарчадаги 290 та хонадон, Сариосиё туманидаги 17,18-сонли ҳарбий шаҳарчаларда 45 та хонадон, Шеробод туманидаги 67-сонли ҳарбий шаҳарчадаги 112 та хонадонларда электр плиталар ўрнатилган бўлишига қарамасдан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларидан бир неча йиллардан буён Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги кўрсатилган қарорларига зид равишда истеъмол қилинган электр энергияси учун 100 фоиз миқдорда тўлов ундирилиб келинаётгани аниқланди.
Термиз ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан мазкур масала кўтарилиб, ҳарбий қисмлар қўмондонликлари ва электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда хонадонлар электр ҳисоблагичлари давлат қиёслов кўригидан ўтказилиши, ҳисоб рақамлари (лицевой счет) тузилиши, мавжуд қарздорликлар бартараф этилиши таъминланиб, Сурхондарё вилоят электр тармоқлари корхонасига тақдим қилиниб, компьютер базасига киритилиши таъминланди, Какайди қўрғонидаги 1-К ҳарбий шаҳарчадаги 290 та хонадон, Сариосиё туманидаги 17,18-сонли ҳарбий шаҳарчалардаги 45 та хонадон жами 335 нафар ҳарбий хизматчилар истеъмол қилинадиган электр энергияси учун эндиликда электр энергияси хақининг 50 фоизи миқдорида ҳақ тўлашига ўтказилишига эришилди.
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳозирда, Шеробод туманидаги 67-сонли ҳарбий шаҳарчадаги 112 та хонадонларда истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини 50 фоиз тўловга ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)