Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар чап тиззасидан жароҳат олди. Бу ҳақда Globo Esporte хабар берди.
Машғулотлар вақтида 27 ёшли ҳужумчиси тиззасида оғриқ сезди.
У бир нечта машқларни бажаришга ҳаракат қилди, бироқ уддасидан чиқа олмади ва терма жамоа шифокори Родриго Ласмар ёрдамида майдонни тарк этди.
Кейинчалик эса Неймар тиззасидан жароҳатлангани маълум бўлди. У аллақачон шифокорлар назорати остида даволаниш курсини бошлаб юборган.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум иккинчи бор жароҳат олди. Футболчи бундан аввалги жароҳати сабаб 2 ой майдонга туша олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи Америка Кубогида терма жамоа сардори сифатида майдонга тушмаслиги ҳамда сардорлик боғичи Дани Алвесга ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)