Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. қўлга олинди.
Улар фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7 000 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)