28 май куни Telegram’даги «Xushnudbek.uz» каналида барча ОТМларда ҳам ҳужжатлар давлат хизматлари маркази ва портал орқали қабул қилинмаслиги, бу тартиб фақат Давлат қабул комиссияси томонидан белгиланадиган айрим ОТМлар учун амал қилиши, қолганларида эса яна ўтган йиллардагидек ҳужжатлар ОТМларнинг ўзида қабул қилиниши ҳақида хабар чиққан эди.
Мазкур масалага ДTМнинг вакили томонидан қуйидагича изоҳ берилди:
«ДХА баъзи ОТМларни ҳужжатларини олади, лекин ОТМларда ташкил этилган Қабул комиссияларидаги техник котиблар ёки операторлар ҳам худди ДХА операторлари каби ишлашади. Яъни ДХА нима ҳужжат талаб қилишса шуни талаб этишади. Олдингидек барча ҳужжатларни олиб келиш шарт эмас. Қабул комиссияси ДХАни такрорлайди («дублироват» қилади), холос.
Абитуриент хоҳлаган ОТМда хоҳлаган ОТМга кириш учун рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Онлайн рўйхатдан аввалда ҳам айтилганидек барча абитуриентлар ўтишлари мумкин, фақат имтиёзларга эга абитуриентлар ДХА ёки ОТМга боришади».Хабар сўнгида, канал админи Хушнудбек ДTМ вакили айтган тартиб ҳам ҳозирча расман бирор ҳужжат билан тасдиқланмаганини, лойиҳа мақомида эканлигини инобатга олиш кераклигини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ (0)