Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Жондор туманида яшовчи фуқаро О.Ф.нинг аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бухоро шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи, муқаддам судланган З.Қ. фуқаро О.Ф.ни алдаб, уни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ишга киритиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдорида пора беришга ундагани аниқланди.
У жорий йил 14 май куни соат 11.05 ларда Турди Фароғий кўчаси ҳудудида кимёвий ишлов берилган 300 долларни олган вақтида ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўғатилган.
Изоҳ (0)