20 май кунидан 26 майгача Тошкент йўлларида ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан 19 913 марта Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилди, шулардан 3 299 таси – қўпол тарзда бузилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин:
23 киши спиртли ичимлик таъсири остида ўз транспорт воситаларини бошқарган.
Шунингдек, автомобилдан ташқари бошқа транспорт воситаларини бошқарадиган ҳайдовчиларнинг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлашлари қайд этилди.
Автомобиль бошқариш давомида телефон орқали гаплашиш фактлари ҳафта давомида 120 марта қайд этилди, видеомонитор ишлатиш эса – 4 марта.
Светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаслик ЙПХ инспекторлари томонидан 194 марта қайд этилди. Ушбу қоидабузарликка йўл қўйганларга нисбатан нафақат Маъмурий Кодекснинг 128-4-моддаси бўйича баённома тузилиши мумкин, балки жиддий йўл-транспорт ҳодисаси йўл бериши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Белгиланган давр ичида транспорт воситасини бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларсиз бошқариш фактлари ЙПХ инспекторлари томонидан 298 марта қайд этилди.
156 нафар ҳайдовчилар янги транспорт воситасини харид қилиб, уни ЙҲХБ РЎ ва ИОБда ўз вақтида рўйхатдан ўтказишни унутган. Бунинг учун эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига мувофиқ (2-қисми) жазо кўзда тутилган.
Шу давр ичида икки нафар ҳайдовчи автомобилни қалбаки ёки ўзгартирилган давлат рақам белгилари билан бошқарган. Бу эса Кодеснинг 125-моддасига (6-қисми) мувофиқ, энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Транспорт воситасини пиёдалар йўлакчалари бўйлаб бошқариш ўтган ҳафта давомида 165 марта қайд этилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, бу ҳаракат ЭКИҲнинг ½ бараваридан 4 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳафта давомида Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш натижасида транспорт воситасига ёки бошқа мулкга зарар етказиш фактлари 555 марта ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилди. Кичик тўқнашувлар айбдорларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддаси бўйича ЭКИҲнинг икки бараваридан тўрт бараваригача жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йил муддагача маҳрум этилиш кутмоқда.
Пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ўтган ҳафта давомида 1480 марта қайд этилди. Ҳайдовчилар пиёдаларни ноўрин ҳаракатларда айблай туриб, ўзлари машинани тарк этишлари билан пиёдага айланишларини эсларидан чиқаради.
Изоҳ (0)