UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов янги очилган спорт мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда россиялик ўзининг Instagram’даги саҳифасида хабар берди.
UFC чемпиони Ўзбекистонда барпо этилган янги спорт мажмуасининг суратларини ижтимой тармоққа жойлаштирди. Шунингдек, Humo Arena’да аралаш кураш қоидалари бўйича жанг уюштиришни таклиф қилди.
Ҳабиб спорт мажмуаси ичига кириб, ундаги яратилган шароитлар билан танишди ва тасвирга олди. Шу билан Нурмагомедовнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди ва у таклиф учун барчага ўз миннатдорчилигини билдирди. Жангчи тез орада яна учрашишга умид боғлади.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов 26 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Нурмагомедов Instagram’даги саҳифасига Ўзбекистон Президенти куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан бирга тушган суратини жойлаганди ва ушбу суратга: «Меҳмондўстлик учун катта раҳмат, Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров. Тошкент салқин, лекин ҳечқиси йўқ ифторда иссиққина Самарқанд палови еб исиниб оламиз»,— дея изоҳ қолдирганди.
Бундан ташқари Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси бўлган Отабек Умаров таниқли жангчи билан бирга машғулот ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)