Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида ФИФА кунлари доирасида учта ўртоқлик ўйини ўтказади.
Купер шогирдлари 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашади. Аргентиналик мутахассис мазкур ўйинлар учун терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўради.
Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган:
Дарвозабонлар:
- Санжар Қувватов («Пахтакор»)
- Жавоҳир Илёсов («Локомотив»)
- Элдор Суюнов («Пахтакор»)
- Ботирали Эргашев («Динамо»)
- Егор Кримец («Пахтакор»)
- Анзур Исмоилов («Локомотив»)
- Достонбек Турсунов («Ренофа Ямагучи», Япония)
- Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
- Олег Зотеев («Локомотив»)
- Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»)
- Акромжон Комилов («Пахтакор»)
- Даврон Ҳошимов («Локомотив» )
- Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)
- Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»)
- Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)
- Фозил Мусаев («Жубило Ивата» Япония)
- Икром Алибоев («Сеул», Жанубий Корея)
- Остон Ўрунов («Навбаҳор»)
- Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)
- Достон Ибрагимов («Бухоро»)
- Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»)
- Сардор Мирзаев («Локомотив»)
- Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)
- Игорь Сергеев («Пахтакор»)
- Темурхўжа Абдуҳолиқов («Локомотив»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)