«Рома» сардори Даниэл де Росси «Парма»га қарши ўйинда ўзининг Рим клубидаги охирги баҳсини ўтказди (2:1). Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Рома» мухлислари стадионга ўзлари билан видолашув баннерларини олиб келди. Де Россининг ўзи эса ўйиндан сўнг оила аъзолари билан «Стадио Олимпико» стадионини айланиб, уларга ҳурмат бажо келтирди.
«Рома» мураббийлари ҳамда ўйинчилари де Росси фамиляси ва у ўйнаган рақам туширилган футболкаларни кийди. Шу билан бирга «Рома» эса футболчи исм-фамилиясининг бош ҳарфлари туширилган катта баннерни майдон марказида кўтарди.
Маълумот учун, италиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 18 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)