«Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли Лига 1’нинг 38-турида «Монпелье»га қарши кечган баҳсда тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди (1:0).
28 ёшли Марио учрашувнинг 59-дақиқасида захирадан майдонга тушганди ва 87-дақиқага келиб ҳакам Антони Готе томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди.
Маълумот учун, Балотелли 2016/17 йилги мавсумдан буён Франция чемпионатида тўп суриб келади. Шу вақтга қадар футболчи Лига’1 да 4-маротаба майдондан четлатилди.
Бу Европанинг кучли бешлик ҳужумчилари орасида сўнг уч йилдаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Марио Балотелли тугалланган мавсумда Франция чемпионатида 25 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)