«Витесс»да ижара асосида тўп суриб келаётган «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ёзда фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Германиянинг «Байер» клуби 20 ёшли норвегияликни «Реал»дан ижарага олмоқчи. Бундан ташқари футболчига испан клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Эдегор жорий мавсум барча мусобақаларни ҳисоблаганда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)