Италиялик мураббий Мачелло Липпи Хитой терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда Хитой футбол федерацияси хабар берди.
Мутахассис 4 ой аввал жамоани тарк этганди ва унинг ўрнини бошқа бир италиялик мутахассис Фабио Каннаваро эгаллаганди. Хитой футбол федерацияси Марчелло Липпининг ёрдами билан терма жамоа 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабио Каннаваро Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.
Маълумот учун, Липпи 2006 йилги Жаҳон Чемпиони ҳисобланади. У Италия терма жамоаси билан мундиалда ғолиб чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!