«Бавария» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Санега жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Манбада ёзилишича, Мюнхен клуби Лерой учун 70 млн фунт тўлашга тайёр. Немислар тез орада «Сити»га бу борада таклиф юборади.
«Қизиллар» Сане трансфери бўйича «манкунианлар»нинг қарорини билмоқчи. Аввалроқ мюнхенликлар президенти Ули Ҳёнесс клуб 23 ёшли германиялик футболчига қизиқиш билдираётганини тасдиқлаганди.
Саненинг ўзи ҳам «шаҳарликлар» сафидан кетишни хоҳламоқда.
Маълумот учун, Лерой Сане жорий мавсум Премьер лига доирасида 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урганди ва 11 та голли пас берганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)