«Бавария»нинг икки футболчиси — Леон Горецка ва Жошуа Киммих «Лейпциг»га қарши кечадиган Германия Кубоги финал баҳсини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Горецка мушакларидан жароҳат олган, Киммих эса оилавий сабабларга жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Германия Кубоги финал ўйини 25 май куни Берлинда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)