«Бавария» ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Англия Премьер лигасига қайтиши мумкин, дея хабар беради Daily Mail.
Манбага кўра, Англиянинг «Лестер» клуби 35 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Нидерландияликнинг ўзи BBC’га берган интервьюсида таъкидлашича, «тулкилар» фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга вингер келажаги ҳақида ҳали қарор қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Роббен жорий мавсум «Бавария» таркибида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Футболчининг мюнхенликлар билан тузган шартномаси шу йилнинг ёзига тугайди.
Бундан ташқари футболчига ПСВ ҳамда «Лейпциг» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Маълумот учун, Арьен Роббен 2004/07 йилларда «Челси» таркибида ўйнаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)