Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Анвар Туропов (3 та ғалаба, 1 та мағлубият, 2 та нокаут) чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Унга кўра, Туропов 30 июнь куни россиялик Александр Подолскийга (10 та ғалаба, 1 та мағлубият, 4 та нокаут) қарши WBC Осиё (Asian Boxing Council) чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Жанг Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Анвар Туропов Vladimir Boxing промоутерлик компанияси боксчиси саналади. Мазкур компанияда Ўзбекистоннинг бошқа боксчилари Қудраттило Абдуқаҳҳоров (16 та ғалаба, 9 та нокаут), Азизбек Абдуғофуров (12 та ғалаба, 4 та нокаут), Улуғбек Собиров (9 та ғалаба, 5 та нокаут) ва Жасур Аҳмаджонов (7 та ғалаба, 1 та дуранг, 5 та нокаут) каби боксчилар шуғулланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)