«Реал» ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе атрофида рўй бераётган вазиятни ўрганмоқда. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.
20 ёшли Мбаппенинг 2018/19 йилги мавсум энг яхшиларини тақдирлаш маросимидаги сўзлари Мадридда ижобий баҳоланмоқда. Клуб буни трансфернинг муваффақиятли амалга ошишидаги дастлабки қадам деб ҳисоблайди.
«Қироллик клуби»га ўтиш Мбаппе учун энг яхши вариант ҳисобланмоқда. Бироқ парижликлар ҳужумчини сотмоқчи эмас ва 250 миллион евродан кам таклифларни кўриб чиқмайди.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Франция чемпионатида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)