«Лацио» бош мураббийи Симоне Индзаги фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports Italia хабар берди.
Ўтган ҳафтада Турин клуби спорт директори Фабио Паратичи 43 ёшли мутахассис билан учрашган. Таъкидланишича, Симоне «Ювентус»га ўтишга розилик берган.
Маълумот учун, Индзагининг Рим клуби билан тузган шартномаси 2020 йилда якунига етади. Жорий мавсум «Лацио» унинг қўли остида Италия Кубогини қўлга киритди ва А Серия якунланишига бир тур қолганда мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Бундан ташқари «кекса синьора» Маурицио Сарри номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. «Челси» Саррини истеъфога чиқариши мумкин. Унинг ўрнига «аристократлар»ни «Дерби Каунти» бош мураббийи ҳамда «Челси» собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лемпард бошқариши мумкин.
Аввалроқ «Ювентус» мавсум охирида Массимилиано Аллегрини истеъфога чиқариши ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)