Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистонга кириб келган ҳалқаро қатнов поезди йўловчиларининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Божхона бошқармаси ахборот хизмати

Текширув жараёнида фуқаро С.М. умумий қиймати 60,4 миллион сўмлик жами 1007 дона флаконларда «кўз учун линзалар»ни вагондаги шкаф остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, поезд йўловчиси фуқаро К.Э.нинг қўл юклари орасида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий қиймати 13,4 миллион сўмлик 70 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом этмоқда.