21 май куни Польшадаги Люблина яқинида кучли қуюн кўтарилди ва 120 та бинога зарар етказди. Бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Люблина яқинидаги Войцехов туманида қуюн юзага келди. Бир киши жароҳатланди, шамол 120 та бинони зарарлади», — дейилади хабарда.
Шамол элекетр ўтказувчи линияларни ва дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади. 42 та турар жойга зарар етган. Баъзи уйларда томлар жойидан кўчиб кетган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, шамол бир неча сония давом этган.
«Тахминан 10 сония давом этди. Шамол турди ва дарров босилди», — дейди улардан бири.
Войцех мунисипалитетида фавқулодда штаб ташкил этилган. Ҳозирда аҳолига томларни ёпиш учун материал ва ичимлик суви керак, чунки жойларда электр йўқ ва сув таъминоти ишламаяпти.
Ҳудудий мудофаа кучлари қўшинларининг 100 нафар аскари фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун юборилди.
Изоҳ (0)