Фото: Инсонни ўйлашга ва яхшиликка етакловчи суратлар
Ҳар бир одам камида 1-2 марта доим шовқин қилувчи қўшни, қўпол сотувчи ва ёмон ҳамкасбга учрагани табиий. Мана шундай ҳолларда дунё жуда ёқимсиз жой, инсонлар эса бўри бўлиб туюлади.
Лекин кейин бирдан одамларнинг бир-бирига қандай ёрдам беришини, хайрли ва яхши ишлар қилишини, бегона одамлар ҳам бир-бирига табассум қилишини кўрганда ҳаёт гўзал эканини тушунамиз. AdMe ана шундай расмларни тақдим этди.
1. Одамлар парадни скамейкага чиқиб кўриш учун пояфзалларини ечиб қўйган
Фото: AdMe
2. Йигит кўприкдан сакрамоқчи бўлган, лекин бир нечта нотаниш одамлар уни ушлаб қолиб, қутқарувчилар келгунича гаплашиб турган
Фото: AdMe
3. Сиднейдаги уйсиз одамнинг севимли сичқончаси Люсини ўғирланган. Уни бутун шаҳар ва полиция излади. Ва топди!
Фото: AdMe
4. Ветклиника ходими ўз пулига ҳайвон панжалари учун кристал сотиб олди
Фото: AdMe
5. Йигит 9 галлон (34 литр) қон беришга ўзига ваъда берди: айнан шунча қон унинг бобоси ҳалокатга учраганда керак бўлган. Ҳар бир галлон қон берганидан кейин биттадан юракчани бўяйди
Фото: AdMe
6. Қиз узун сочларини кестириб, уни саратон билан касалланган болаларга парик ясаш учун ҳадя қилди
Фото: AdMe
7. Оскар лейкемия билан касалланганида 5 минг киши соатлаб ёмғир тагида қолиб, қон берган ва қони беморга тўғри келадими, йўқми кутган. Донор топилди. Болакай эса яшайди!
Фото: AdMe
8. Машҳур оркестр мусиқачилари ижро сўнгида залдан болакай «Қойил!» деб бақирганида жуда хурсанд бўлган. Кейин эса уни ижтимоий тармоқлардан топиб, унинг овози ёзилган аудиони берган
13. Австралиядаги кафеда соҳилдан йиғилган бир челак чиқиндига бир финжон қаҳва олишингиз мумкин
Фото: AdMe
14. Киевдаги «Кийимлар банки»да исталган муҳтож одам кийим, пояфзал ва техникани бепул олиши мумкин
Фото: AdMe
15. «Шаҳримизда бир анъана бор: Трамвай ҳайдовчилари уларнинг янги ҳамкасблари имтиҳон топшираётганида салонга Винни-Пух юмшоқ ўйинчоғини ўтқизиб қўяди»
Фото: AdMe
16. «Синглим иш юзасидан Мисрга борди. Аммо пирамида кўргани ва суратга тушгани ёнида ҳеч кими йўқ эди. Uber ҳайдовчиси унга ҳамроҳ бўлишга рози бўлди»
Фото: AdMe
17. «Дўстим Индианадан Жанубий Американинг энг чекка ҳудудига кетмоқда. У ҳар куни бир неча қоп чиқинди термоқда. Ҳозир у ярим йўлда ва дунёни тозалашни давом эттирмоқда»
Изоҳ (0)