«Реал» Ла Лиганинг сўнгги турида ўз майдонида «Бетис»га мағлуб бўлди (0:2).
Мадрид клуби якунланган мавсумни 68 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионати жадвалида 3-ўринни эгаллади (21 та ғалаба, 5 та дуранг, 12 та мағлубият).
«Қироллик клуби» 20 йил ичида илк марта чемпионатда 12 та учрашувда мағлубиятга учради.
Мадридликлар 1973/74 йилги мавсумда мазкур кўрсаткич бўйича антирекорд ўрнатганди. Ўшанда жамоа Ла Лигада 13 та ўйинда мағлуб бўлганди.
«Реал» аввалроқ эса 7 та мавсумда 12 тадан учрашувда ютқазганди (1947/48, 1950/51, 1976/77, 1990/91, 1993/94, 1995/96 и 1998/99).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)