20 май, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-турида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида «Ал-Аҳли» меҳмони бўлади.
Учрашувга Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, «шерлар» аввалги турда Эроннинг «Персеполис» жамоасини Игорь Сергеевнинг голи эвазига мағлуб этганди (1:0).
Маълумот учун, тошкентликлар мусобақанинг «D» гуруҳида 8 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда.
Таъкидлаш жоиз, «Пахтакор» гуруҳда биринчи ўринни эгалласа, нимчорак финалда Қатарнинг «Дуҳайл», иккинчи поғонани қўлга киритган тақдирда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасига қарши ўйин ўтказади.
ОЧЛ
6-тур баҳси
20 май, душанба
«Ал-Аҳли»—«Пахтакор» 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)