«Манчестер Сити» Англия Кубогининг финалида «Уотфорд»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (6:0).
Шундай қилиб, «шаҳарликлар» битта мавсумда барча мусобақаларни ҳисоблаганда 50 та учрашувда ғалаба қозонган Англияда биринчи жамоа бўлди (юқори дивизион вакиллари орасида).
Бунга қадар энг яхши натижа Манчестернинг икки клуби «Юнайтед» ҳамда «Сити»га тегишли эди. «Юнайтед» 2008/09 йилги мавсум, «Сити» эса 2017/18 йилги мавсумда 44 тадан ғалабага эришганди.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола жамоаси биринчи марта битта мавсумда чемпионатда ғолиб бўлди ва Англия Кубоги ҳамда Лига Кубогини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)