А Серия 2018/19 йилнинг энг яхши ўйинчиларини маълум қилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Энг яхши ҳужумчи номига «Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квальярелла лойиқ деб топилди. Энг яхши ярим ҳимоячи — Сергей Милинкович-Савич («Лацио»), энг яхши ҳимоячи — Калиду Кулибали («Наполи»), энг яхши дарвозабон — Самир Ҳанданович («Интер») ва 19 ёшли Николо Заниоло («Рома») энг яхши ёш ўйинчи деб топилди.
Ғолиблар Opta Sports ва Netco Sports маълумотларига кўра аниқланди. Энг яхшиларни аниқлашда А Серия, Италия Кубоги ва Суперкубоги учрашувлари ҳисобга олинган.
Футболчиларга ушбу мукофот чемпионат доирасида кечадиган уй учрашувлари олдидан топширилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)