Ўзбекистоннинг энг кучли одами, Арнольд Cлассик мусобақаси чемпиони ва бошқа кўплаб мусобақалар ғолиби Сергей Трубицин навбатдаги рекордни ўрнатди, деб хабар беради «Nuz.uz».

Фото: «Nuz.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимининг кубоги доирасида Трубицин оғирлиги 18 тонналик MAN юк автомобилини жойидан силжитиб, 15 метргача судрай олди. Натижани Гиннеснинг рекордлари китоби вакиллари ҳам ҳисобга олди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!