18 май, шанба куни футбол бўйича Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити» «Уотфорд» дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди (6:0).
Gracenote Live’нинг хабар беришича, битта жамоа томонидан мазкур мусобақа финалида 6 та гол урилган тарихдаги учинчи ва 1903 йилдан буён биринчи ҳодиса бўлди.
Сўнгги бор «Бери» жамоаси 1902/03 йилги мавсум финалида «Дерби Каунти»га қарши ўйинда жавобсиз 6 та гол урганди (6:0).
1889/90 йилги мавсум финалида эса «Блекберн» «Шеффилд Уэнсдей» устидан ғалаба қозонганди (6:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)