17 май, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида Андрей Фёдоров қўл остидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Вадим Абрамов бошлиқ Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Бунёдкор» билан ўйнайди.
Учрашув соат 18:45 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, «темирйўлчилар» 8-турда «Металлург» билан дуранг ўйнаганди (0:0). «Қалдирғочлар» эса «Қўқон-1912»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун, «Локомотив» 17 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бораётган бўлса, «Бунёдкор» эса 13 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
9-тур баҳси
17 май, жума
«Локомотив»—«Бунёдкор» 18:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)