Руминиянинг олис ўрмон ҳудудларидан бири бўлган Бузеу округида бортида бизнесменлар бўлган енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, Клуж аэропортида рўйхатдан ўтган самолёт Брашов шаҳри аэропортидан Қора денгиз бўйидаги Констанца шаҳри томонга йўл олган. Самолёт қулаши оқибатида икки бизнесмен ҳалок бўлган.
Ҳалокат сабаблари ҳали ҳам номаълум. Аммо қутқарувчиларнинг айтишича, учиш учун об-ҳаво шароити жуда ёмон бўлган, ушбу ҳудудда кучли ёмғир қуйган ва қаттиқ шамол эсган.
Изоҳ (0)