Зеленскийнинг инаугурация маросимида Европанинг 5 нафар президенти қатнашади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълумотларга кўра, маросимга Грузия президенти Саломе Зурабишвили, Латвия президенти Раймонс Веёнис, Литва президенти Даля Грибаускайте, Эстония президенти Керсти Калюланд ва Венгрия президенти Янош Адер келади.
Шунингдек, маросимда Молдова бош вазири Павел Филип, Европа комиссияси вице-президенти Марош Шефчович, Озарбайжон парламенти раҳбари Октай Собир ўғли Асадов, Руминия бош вазир ўринбосари Анна Бирчал, Кеня Ташқи ишлар вазири Моника Жума, Канада Мудофаа вазири Харжит Сингҳ Саджан, Хорватия ТИВ давлат котиби Здравка Бушич ва Греция Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ҳам қатнашади.
Юқорида зикр этилган меҳмонларга қўшимча равишда инаугурацияда Исроилнинг Украинадаги элчиси Йоель Лион, НАТО сиёсий масалалар ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича бош котибининг ёрдамчиси Alexaндро Алваргонзалес, Франция элчиси Изабель Дюмон иштирок этади.
Шу билан бирга, ТИВ спикери Екатерина Зеленко Россия инаугурацияда иштирок этишга таклиф қилинмаганини маълум қилди.
«Россия маросимга таклиф қилинмади. Бизга ҳамкор ва дўст давларгина таклиф қилинган», — дейди у Украина телеканалидаги эфирда.
Изоҳ (0)