16 май куни Шанхайда жойлашган фабриканинг бир минг квадрат метрга тенг бўлган том қисми қулаб тушди. «ТАСС» берган хабарларга кўра, фабрикада реконструкция ишлари олиб борилган.

Фото: «People’s Daily»

Маълумотларга кўра, 10 га яқин одам вайроналар остида қолган. Жабрланганлар ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.

Ҳодиса рўй берган жойда қутқарув операцияси давом этаётгани, қутқарувчилар уч кишини вайроналар остидан олиб чиққани айтилмоқда.