20—27 май кунлари Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» полигонида биринчи марта Ўзбекистон ҳамда Беларусь Республикалари қуролли кучлари ҳамкорлигида «Жанговар ҳамдўстлик—2019» махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Беларусь республикалари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилади.

Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси «Ғурумсарой» полигони ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, 22—27 апрель кунлари «Фориш» тоғ дала ўқув майдонида Ўзбекистон Покистон ва Туркия қуролли кучлари билар ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилганди.