Европанинг 3 та топ клуби «Атлетико» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес учун даъвогарлик қилмоқда.

Фото: Marca

El Larguero’нинг хабар беришича, «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Бавария» 22 ёшли хавбекнинг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлашга тайёр.

«Атлетико» раҳбарияти футболчини сотишга қарор қилишдан олдин унинг ўрнига бошқа ўйинчи олиб келишни режалаштирмоқда.

Яқин кунларда клуб вакиллари «Реал» ярим ҳимоячиси Маркос Льорентенинг агенти билан учрашишни мўлжалламоқда.

Родрининг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!