Ёзги трансферлар вақтида «Барселона»ни баъзи ўйинчилар тарк этади, деб ёзмоқда Football 24.

Фото: Twitter

Боиси клубга Антуан Гризманн ва Маттейс де Лигтни олиб келиш учун катта маблағ зарур.

Сотилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган: Яспер Силлессен, Коутиньо, Нельсон Семеду, Денис Суарес, Рафинья Aлькантара, Андре Гомеш, Малком, Иван Ракитич ва Самюел Умтити.

Каталония клуби ушбу футболчилар сотувидан 265 млн евро ишлаб олишни кўзлаган. Гризманн ва де Лигтни сотиб олиш учун эса клуб раҳбарияти 190-200 млн евро сарфлаши мумкин.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!