АҚШ ҳарбий ҳаво қўшинларига қарашли RQ-4B-40 Глобал Hawk стратегик учувчисиз бошқариладиган самолёти Россиянинг ғарбий чегараларида разведка олиб борди, деб хабар беради Sputnik.

Фото: Flickr

Хабарда айтилишича, стратегик учувчисиз самолёт Сицилия оролидаги Сигонелла базасидан ҳавога кўтарилган. Москва вақти билан соат 11:45 да самолётни Калининград вилояти чегара яқинида кўришган.

«Соат 13:00 да Эстония ҳудудидан Псков ва Ленинград вилоятлари ҳудудидан разведка парвозини бошлади. Охирги вақтларда хорижий давлат разведка самолётлари ва учувчисиз қурилмалари Россия чегаралари яқинида борган сари кўп пайдо бўлмоқда», — дейилади хабарда.

Ўтган ҳафтада RQ-4B-40 Глобал Hawk учувчисиз бошқариладиган қурилмасини Қрим қирғоқлари яқинида пайқаб қолишган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги Вашингтонни бундай операциялардан воз кечишга чақирганди, бироқ Пентагон буни рад этган.