15 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.

Ўзбекистонда пиёз нега бирдан қимматлашгани юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди.

Ўзбекистонда пиёз нархи кескин кўтарилди. Бир кило картошка нархи 2000 сўм бўлган бир пайтда, янги етиштирилган пиёз нархининг 3,5 минг сўмлиги айрим экспертларни ажаблантирмаётган бўлса-да, оддий аҳоли учун бу сабзавотнинг салкам 3 баробар қимматлаши кўплаб саволларни юзага келтирди.

***

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг янги президенти этиб сайланди.

***

Қорақолпоғистонда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб кетди.

Кўп қаватли уйлар таъмирланаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида шу ерда уйни таъмирлаятоган икки нафар уста жароҳат олган ва улар касалхонага олиб кетилган.

***

Нукусда байроқлар олдида ечиниб, ўзини кўз-кўз қилган ўсмирлар 15 суткага қамалди.

Интернетда ўсмир йигитнинг Нукус марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат байроқлари олдида ечиниб, ич кийимда ўзини кўз-кўз қилиб югуриб чиққани тасвирланган видео тарқалди.

***

Бош вазир қабулхонасига юборилган тадбиркорлар мурожаатларини «пастга тушириш» тақиқланди.

Республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари кейинчалик Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг раҳбарлари ва бошқа ваколатли органлар иштирокида кўриб чиқиш учун котибиятга юборилади.