Жорий 2019 йилнинг 14 май кунида Ўзбекистонга ташриф буюрган Миссисипи штатининг губернатори Фил Брайант ҳамда Миссисипи штати Миллий гвардияси генерал адютанти Дженсон Бойлс бошчилигидаги Америка делегацияси Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Ташматов билан учрашди. Бу ҳақда Миллий гвардия «Дарё»га хабар берди.

Фото: Миллий гвардия

Учрашув давомида икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон халқаро муносабатларда АҚШни стратегик ҳамкор сифатида кўриши ҳамда минтақалараро хавфсизликни таъминлашда ўрни юқори эканлиги таъкидланди.

Фото: Миллий гвардия

Музокарада келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин сифатида хизмат қилувчи Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг АҚШ ишлари бўйича ишончли вакили Алан Мелсер ҳам иштирок этди.

Фото: Миллий гвардия

Фото: Миллий гвардия

Фото: Миллий гвардия