«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия чемпионатининг энг яхши плеймейкери номини ўзиники қилди. Бу ҳақда лиганинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
28 ёшли бельгиялик Премьер лиганинг 2018/19 йилги мавсумида 15 та голга ассистентлик қилди. Бу жорий йилги мусобақанинг энг яхши натижаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Азар якунига етган мавсумда мусобақа доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)