Бойлиги 11,33 млрд фунт стерлингга (14,72 млрд доллар) баҳоланган Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатининг 8-ўрнидан жой олди. Бу ҳақда The Sunday Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Алишер Усмонов бир йил ичида 783 млн фунт стерлингга (1,017 млрд доллар) «бойиган». 2018 йил ёзида Усмонов «Арсенал» футбол клубининг ўзига тегишли 30 фоиз акциясини америкалик тадбиркор Стен Кронкега 550 млн фунт стерлингга (714 млн доллар) сотиб юборган ва бу битимдан 300 млн фунт стерлинг (390 млн доллар) ишлаб олган.
Шунингдек, Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан россиялик икки тадбиркор – Millhouse’нинг асосий эгаси Роман Абрамович ва «Алфа-Банк»нинг энг йирик акциядори Михаил Фридман ҳам ўрин олган.
Роман Абрамович рейтингдаги 13-ўриндан 9-ўринга кўтарилиб олган. Унинг бойлиги 11,22 млрд фунт стерлингга (14,58 млрд долларга) баҳоланган.
Рўйхатнинг 10-ўрнидан жой олган Михаил Фридманнинг бойлиги 10,9 млрд фунт стерлингга (14,17 млрд доллар) баҳоланган.
Изоҳ (0)