Филиппиндан қайтиб келган норвегиялик сайёҳ Биргита Каллестад итнинг боласи тишлаганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилади.
Таъкидланишича, таътилда бўлган 24 ёшли қиз вақтинча уйсиз кучукчага бошпана берган. Уйга қайтгач эса, у ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайвон уни тишлаб олган ва қутуриш касаллигини юқтирган, натижада қиз икки ой ўтгач вафот этган.
Изоҳ (0)