«Аякс» сардори Маттейс де Лигтнинг «Барселона»га ўтиши кечиктирилмоқда.
Marca’нинг хабар беришича, бу футболчининг агенти Мино Раёлага боғлиқ масала бўлиб турибди.
Раёла агентлик вазифасини бажараётгани учун трансфер пулининг 20 фоизи, тахминан, 14 миллион евро миқдорида комиссион тўлов талаб қилмоқда. Одатда комиссион тўлов 5-10 фоизни ташкил этади.
«Аякс» эса футболчи учун тўланадиган товон пулидан бу даражада катта улуш ажратишни истамаяпти. Амстердамликлар «Барселона» билан 70 миллион евролик келишувга эришган. Каталонияликлар ҳам қўшимча харажатларга тушишни хоҳламаяпти.
Раёла футболчи учун бошқа клубларда катта маблағ тўлайдиган ва ўзининг талабларини қондира оладиган таклифлар тушади деб ҳисобламоқда. Амстердам клуби эса тезроқ бир қарорга келишни хоҳламоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)