9 май, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигасининг 1/2 финали доирасида жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби меҳмонда Испаниянинг «Валенсия» жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув соат Тоашкент вақти билан соат 00:00 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, «шпорлар» ўз майдонида кечган мусобақа ярим финалининг дастлабки ўйинида «кўршапалаклар»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Шу куни Маурицио Сарри бошлиқ Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» «Стемфорд Бриж»да Германиянинг «Айнтрахт Франкферт» клубини қабул қилади. Маълумот учун, «аристократлар» илк учрашувда франкфуртликлар билан дуранг ўйнаганди (1:1).
Европа Лигаси
1/2 финал баҳслари
9 май, пайшанба
«Валенсия»—«Арсенал» 00:00 (1:3)
«Челси»—«Айнтрахт» 00:00 (1:1)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)