Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида шу йил 17 апрель куни номаълум шахслар «Кўклам» маҳалласи ҳудудида жойлашган шу МФЙ идораси биноси олдида қаровсиз қолдирилган Мустақиллик кўчасида яшовчи 49 ёшли Ш.Х.га тегишли Nexia русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумот беради.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Денов тумани У.Ҳайём кўчасида яшовчи 31 ёшли Э.Н., Олмазор кўчасида яшовчи 34 ёшли О.Э. ва «Ободон» маҳалласида яшовчи Туркистон кўчасида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонаси ишчиси 28 ёшли М.Д.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Автомашина техник соз ҳолда юқоридаги устахонадан топилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)