Юрак касалликлари дунё бўйича касалхоналарга тушиш ва бевақт ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бу ҳақда америкалик олимлар маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: Getty Images

АҚШнинг Шимоли-Ғарбий университети мутахассисларига кўра, Қўшма Штатларнинг ўзида миллионлаб одам семизлик ва диабет келтириб чиқарадиган юрак етишмовчилигидан азият чекади.

Олимлар 1999 йилдан 2017 йилгача бўлган вақт давомида 48 миллионга яқин кишининг ўлими сабабларини ўрганди. Ўрганишлар натижасида 2012 йилдан бошлаб одамлар асосан юрак билан боғлиқ муаммолар туфайли вафот этаётгани маълум бўлди. Яна 6 миллион киши мазкур касалликлар билан хасталанган.